Роҳат айланма йўли энди бошқача кўринишда бўлади

Маълумотларга кўра бир кунда Тошкент шаҳрига вилоятларимиздан 4 мингдан ортиқ автоуловлар кириб келади ҳамда чиқади. Пойтахтга энг кўп транспорт қатнови Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилиши кузатилган.


Ҳеч кўзингиз тушганми? Ушбу айланма йўлдаги тирбадликларга. Қолаверса орангизда ушбу тирбандликлар иштирокчилари бўлиши табиий. Бунинг асосий сабаби эса йўлнинг 3 йўлакдан иборат бўлганлиги ва пойтахтимизга ташриф буюрувчилар, меҳмонларнинг сони йилдан йилга ошиб бораётганлигидадир. 

  photo_2018_07_04_12_57_29.jpg

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан ушбу тирбадликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар натижасида Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилиб 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраха қиёфасига келтирилади.​

photo_2018_07_04_12_57_54.jpg

Албатта амалга оширилаётган ушбу қурилиш ишлари аввалгиларининг давоми сифатида йўлларнинг 5 йўлакли айланма йўлига айланиши, пойтахтимизга ташриф буюраётган меҳмонларга ўзгача совға бўлади. ​

  photo_2018_07_04_12_58_43.jpg

Замонавий шаҳарсозлик, йўл қурилиши ва юқори сифатли технологиялар асосида барпо этилаётган Роҳат чоррахасида иш жараёни қизғин тарзда олиб борилмоқда. Йўл четидаги бетон тўсиқлар янги замон талаблари даражасидагига ўзгартирилмоқда.​
photo_2018_07_04_12_58_36.jpg

Вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримиз аҳолиси ҳамда меҳмонларидан узр сўрайди!

photo_2018_07_04_12_59_10.jpg

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати, ЎзА