Тарихда илк бор “чақалоқ” сайёранинг фотосурати олинди

“Центавр” юлдузлар туркумида янги пайдо бўлган сайёранинг фотосуратлари “Astronomy & Astrophysics» журналда чоп этилган. 
Гейдельберг (Германия) астраномия институти татқиқотчиси Мириам Кепплер янги сайёра муҳрланган тасвирларни шундай изоҳлаган:
“ Фан оламида энди шаклланган юздузларнинг газ чангларидан иборат дисклари янги сайёралар учун “туғруқхона” ҳисобланса-да, шу вақтгача олимлар қўлида уларнинг борлигини исботловчи далиллар йўқ эди. Айрим скептиклар эса дискларнинг мавжудлигига умуман ишонмасди ҳам. Аммо бу ҳақиқат экан, биз дискдаги метерия қуйқасида ҳомила сайёрани топдик”.
Бугунги кун олимлари сайёралар ўз ҳаётини газ чанглари дискида бошлайди, деган фаразни инкор этмаса-да, бу борада очилмаган сирлар, исботини топгамаган назариялар кўп. Кепплер ва унинг ҳамкасблари Ердан 370 ёруғлик йили нарида жойлашган “Центавр” юлдузлар туркумидаги янги юлдузни (PDS 70) кузатиб, ўша сирлардан бирининг тагига етди.
Ушбу юлдуз ҳажми ва массаси билан Қуёшдан сал кичикроқ бўлиб, бундай 5 миллион йиллар илгари пайдо бўлган ( Коинот вақти билан ўлчаганда бу жуда қисқа муддат). Юлдуз “эндигина пайдо бўлгани учун” уни ўраб турган газ чанглари диски ҳали тарқаб кетишга улгурмаган. Астраномлар жорий йилнинг февраль ойида олган тасвирларда ушбу дискда Юпитер ҳажмига тенг экзосайёрани пайқаш мумкин. Олимларнинг кейинги кузатувлари эса янги сайёра атмосфераси қизил-пушти тусда эканлиги ва экзотик булутлардан таркиб топганини кўрсатмоқда.
Келгусида олимлар микротўлқинли ALMA телескопи ва “Хаббл”нинг давомчиси “Жеймс Уэбб” ёрдамида олинадиган фотосуратлар кўмагида “Центавр” юлдузлар туркумида “туғилган” янги сайёра ва уни ўраб турган диск ҳақида кўпроқ маъмулотлар тўплаш ниятида.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА