Озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашдими?

Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,8 фоизга арзонлашди.
Бу истеъмол нархлари индекси (ИНИ)нинг 0,8 фоиз даражада пасайишига замин яратди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълум қилмоқда.
2018 йилнинг июнь ойида асосий гуруҳлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси
 
(ўтган ойга нисбатан, ўсиш ва пасайиш, %)
photo5319306740170336409.jpg
Мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларининг пасайиши, жумладан, тухум, шакар, ёғ ва мой маҳсулотларининг арзонлашгани умумий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражасига сезиларли таъсир кўрсатиб, умумий ИНИнинг 1,5 фоиз даражада пасайишига олиб келди. Шулар билан бир қаторда гўшт, нон, алкогол ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг қимматлашиши умумий ИНИнинг кўтарилишига ёрдамлашди (0,7 фоиз даражада таъсир этди).
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳи таркибига кирувчи товарлар нархлари орасида қимматлашиш борасидаги етакчилик ёрма ва дуккаклиларга (ўсиш 15,3 фоиз), пасайиш бўйича эса картошка ҳамда сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади (пасайиш мос равишда 38,9 фоиз ва 29,1 фоиз).
2018 йилнинг июнь ойида асосий гуруҳлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари ўзгариши.
 
(ўтган ойга нисбатан, %)
photo5319306740170336410.jpg
photo5319306740170336411.jpg
photo5319306740170336412.jpg
photo5319306740170336413.jpg

 

ЎзА