“Қишлоқ қурилиш банк” ёш ходимлари – Хивада!

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”даги Етакчилар кенгаши ташаббуси билан 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан банкда фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимларнинг қадимий Хива шаҳрига саёҳати уюштирилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида корхона-ташкилотлар ходимларининг Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳатини ташкил қилиш вазифаси белгиланган.
996af1c370e2610bb17eec49a638bbe3.jpg
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан Ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда доимий тарзда банк ходимларининг Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳатларини уюштириш кўзда тутилган. Дастур ижроси доирасида банк тизимидаги 41 та филиал ходимларини мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлари анъанавий равишда ташкил қилинмоқда.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”даги Етакчилар кенгаши ташаббуси билан 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан банкда фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимларнинг қадимий Хива шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Саёҳат давомида банк ходимлари “очиқ музей” номини олган олган кўҳна шаҳарнинг обидалари ва тарихий ёдгорликлари билан яқиндан танишдилар. Кўп мингйиллик Хиванингўтмишига оид маълумотларбанк ходимларида катта таассурот уйғотди.
IMG_2782.JPG
– Бу йил Тошкентдаги Инха университетини ахборот технологиялари мутахассислиги бўйича тамомладим, – дейди банк ходими Динара Қосимова. – Таълим олиш давримдаги тўлов-шартнома маблағлари АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан тўлиқ қоплаб берилди. Таълимдан кейин банкка ишга қабул қилишди. Банк тизимида мен каби минглаб ёшлар меҳнат қилишар экан. Жамоамизда аҳил ва ишчанлик муҳити шаклланган. Ёш ходимлар ўзаро фикр алмашиб, банк фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларимизни киритиб борамиз.Хива шаҳрига саёҳат уюштириш таклифини билдиргандик, банк раҳбарияти буни қўллаб-қувватлаб, шароит яратиб беришди. Хива шаҳрини кўриш орзуим эди. Саёҳат давомида катта таассуротлар олдим. Кўрганларимизни сўз билан тасвирлаш қийин. Юртимизнинг бой тарихи билан фахрлансак арзийди. Қадимий шаҳарларимизни ёшларимиз, албатта, келиб кўриши керак деб ўйлайман. АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” етук мутахассис бўлиб шаклланишимда ва орзу-мақсадларим рўёбга чиқишида муҳим ўрин тутмоқда.
IMG_2773.JPG
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризмни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарори ижросида ҳам “Қишлоқ қурилиш банк” фаол иштирок этаётганлигини таъкидлаш жоиз. Хусусан, банк томонидан Хива шаҳрида жойлашган Ичан-қалъа мажмуасида Валюта айирбошлаш шаҳобчаси ташкил қилинган ҳамда мазкур мажмуа халқаро тўлов карталарини қабул қиладиган терминаллар билан таъминланган.
Банк хорижлик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Ягона умумреспублика процессинг маркази билан ҳамкорликда UPI халқаро тўлов тизими пластик карточкаларини UZCARD тўлов тизими терминалларида қабул қилиш лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда. Бу орқали савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларига ўрнатилган “Қишлоққурилишбанк” терминалларида бир вақтнинг ўзида UZCARD ва UnionPay халқаро тўлов тизими карточкаларини қабул қилиш имконияти пайдо бўлди. Сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган вилоятлар, жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчаларида жойлаштирилган терминаллар ушбу хизматга уланган. Ҳозирда банк тизимида UZCARD тўлов тизими терминалларини бошқа халқаро тўлов тизимларига интеграция қилиш бўйича ҳам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Банк ахборот хизмати
 
Хизматлар лицензияланган