ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Сидқидилдан қилинган меҳнат, албатта, ўз эътирофини топади.  Президентимиз фармонига кўра, 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ фидойи журналистлар   фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. 
 
6.JPG
Қувончлиси, улар орасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг икки нафар ходими ҳам бор. Таржима таҳририяти етакчи таржимони Гўзал Маҳмудова «Дўстлик» ордени, Самарқанд вилояти «Зарафшон» газетаси бош муҳаррири ўринбосари, ЎзАнинг Самарқанд вилоятидаги махсус мухбири Ғолиб Ҳасанов «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
14.JPG
Ҳамкасбларимизни ушбу мукофот билан чин дилдан табриклаймиз!

 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) жамоаси