Мундиал анонси: Эрматов иштирокини бошлайди, Арифов ва Абдуллаев эса давом эттиришади

Кеча, ҳамюртимиз, жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариш бўйича дунё рекордчиси Равшан Эрматов Россия майдонларида давом этаётган мундиалда ҳам ўз иштирокини бошлашини маълум қилган эдик. Эрматов бошчилигидаги Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар эртага ўтадиган Аргентина – Хорватия учрашувида ишлашади. Тўртинчи ҳакам вазифасини таитилик Норберт Хауата бажаради. Учрашув назоратчиси этиб эса Янги каледониялик Бертранд Бриал тайинланган.
7f807176-039c-4d9c-99b4-224e968fcc88.jpg
Ўйин 21 июнь Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.
Эрматов иштирокини энди бошлаётган бўлса, жаҳон чемпионатида назоратчи ва комиссар вазифасини бажараётган икки нафар ҳамюртимиз иккинчи ўйинларини ўтказишга тайинланди. Жумладан, ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов “С” гуруҳидан ўрин олган Дания – Австралия ўйинида комиссар сифатида ишлайди. Хабарингиз бор, бунгача Арифов «Е» гуруҳидаги Коста Рика – Сербия учрашувида комиссарлик қилганди. Қайд этиш лозимки, шу пайтгача нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирорта мутахассис ЖЧда комиссарлик қилмаган. Ҳамюртимиз бу борада биринчи бўлди.
0ca221c4-b7ba-4ee9-883e-141a6203707e.jpg
Дания – Австралия учрашуви 21 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Яна бир юртдошимиз, ФИФА ва ОФК йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев “В” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия – Марокаш ўйинига тайинланди. Учрашувни АҚШлик Марк Гейрег бошқаради. Абдуллаев 1-турда “Н” гуруҳининг Польша – Сенегал учрашувида ҳам назоратчи сифатида ишлаганди.

 

ЎзА