Ягона мактаб формалари: Барча саволларга мутасаддилар жавоб беришади!

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзулардан бири – бу мактаб формалари масаласидир. Саволлар ҳам тобора кўпайиб бормоқда: Унинг дизайни устида кимлар фаолият олиб борди? Матонинг чидамлили ва бола учун қулайлиги таъминланганми? Мактабларидаги формаларнинг бир хил бўлиши айрим ҳудудлар учун ноқулайликлар туғдирмайдими? Хусусий мактабларда ҳам ушбу қоидаларга амал қилинадими? Ота она мактаб томонидан тавсия этилган формаларни сотиб олишга мажбурми ёки ўзи мустақил харид қилиши ёки тиктириши ҳам мумкинми?
Барча саволларга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мутахассислари жавоб беришади. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Ўзбекистон 24” радиосининг қўшма лойиҳасида ўз саволларингиз билан иштирок этинг! Бугун, 20 июнь куни соат 15:05 дан бошлаб ФМ 87.9 тўлқинида эфирга узатиладиган “RADIOFACE” дастурида 214-98-85, 214-98-86 телефон рақамлари орқали жонли эфирда ўз саволларингизни беришингиз мумкин.
Барча саволлар ва унга берилган жавобларни online режимида бизнинг сайтимизда кузатиб бориш имконига ҳам эга бўласиз!

 

ЎзА