Президент Тошкентга қайтиб келди

Президент Тошкентга қайтиб келди

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкентга қайтиб келди.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) томонидан ҳар тўрт йилда ташкил этиладиган нуфузли мусобақада бу йил дунёнинг 209 давлатидан сараланган энг кучли 32 давлат терма жамоаси ғолиблик учун баҳслашмоқда. Гарчанд, чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмаётган бўлса-да, ҳамюртимиз, ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ҳакамлик қилиши ўзбекистонлик ҳар бир фуқарони бирдек қувонтирмоқда.
Бир ой давом этадиган миллионлар ўйинида иштирок этаётган дунёнинг энг кучли терма жамоалари, энг кучли футболчилари мухлисларга унутилмас лаҳзаларни ҳадя этади.
Жаҳон чемпионатининг очилиш маросимидан сўнг Россия ва Саудия Арабистони терма жамоалари майдонга тушди. Учрашувда россиялик футболчилар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Аловаддин Ғаффоров, ЎзА

  15.06.2018, 09:49  |    117 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!