Ички ишлар вазирлиги академияси битирувчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.
Курсантлар Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди.
– Биринчи Президентимиз фаолият юритган масканни зиёрат қилиш бизга ўзгача ғурур, ёрқин таассурот бахш этди, – дейди Гулшода Ўткирова. – Ислом Каримовнинг халқимиз, давлатимизнинг эртанги куни, ёруғ келажагини қуришдек машаққатли фаолияти шу гўшада ўтган. Бу ерда Биринчи Президентимизнинг «Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди» деган сўзлари жаранглаб тургандай, гўё.
Академия битирувчилари мажмуанинг ташкил этилиш тарихи, бугунги фаолияти билан танишди.

 

М.Тошқораева, ЎзА