Махсус тергов хоналари: унда гувоҳ, жабрланувчи ва гумон қилинувчи шахс бир-бирини кўрмайди

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов бошқармасида тергов жараёнларини стенография қилиш, видеоназорат, шунингдек, тергов ҳаракатларини аудио ва видео шаклида ёзиб олиш тизимлари билан усукуналанган мажмуа ташкил қилинди. Бу хақида вазирликнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мажмуа махсус тергов хонаси, ўсмирларни тергов хонаси ва оператор хонасидан иборат.
МВД.jpg
Бу махсус тергов хоналари қурилишида жабрланувчи ва гувоҳларни гумон қилинаётган шахс билан юзлаштиришга амал қилинадиган халқаро нормалар ҳисобга олинган. Бунда гумон қилинувчи шахс ўзига кўрсатма бераётган жабрланувчи билан юзма-юз кўришмайди, балки алоҳида хонада ўрнатилган монитор орқали уларни кўради. Гувоҳ ёки жабрланувчи гумон қилинаётган шахсни кўрмайди. Сабаби, жиноятга алоқадор шахсни кўрган жабрланувчи рухий зарба олиши мумкин. Бу эса тергов жараёнини оғирлаштирадиган ҳолатлардан ҳисобланади. Шу сабабли мажмуада назорат камералари ўрнатилган, тасвирни керакли хонада мониторга етказиш билан операторлар шуғулланади.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА