"Россия ёшлар иттифоқи" : Биз ёшларга ишонч билдирамиз

«Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли» мавзусида ўтказилаётган халқаро анжуманда «Россия ёшлари иттифоқи» Умумроссия ташкилоти раиси ўринбосари Татьяна Селиверстова чиқиш қилди.
Унинг қайд этишича, «Россия ёшлар иттифоқи» россиялик ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиб, касб поғоналарида юқорилашлари учун амалий ва маънавий кўмак бериб келмоқда
8.JPG
Татьяна Селиверстова «Россия ёшлар иттифоқи » фаолияти ҳақида атрофлича маълумот бериб, бугунги кунда ташкилотга аъзо ёшлар сони 4 миллионга етгани, улар минглаб лойиҳаларда иштирок этиб келаётганини алоҳида таъкидлади.
Унинг фикрича, терроризмга қарши курашда ёшларни ватанпарварлик ғоялари асосида тарбия қилиш ва уларда ўзларига нисбатан ишонч ва жамиятга дахлдорлик туйғуларини уйғотиш лозим. Шундагина йигит-қизлар тажовузкор экстремизм домига тушиб қолмайди.

 

Малоҳат Ҳусанова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА