Хитой тажрибаси ўрганилди

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Хуанган районидаги Лицзяван қишлоғига ташриф буюриб, ҳудуд аҳолисининг турмуши ва бу ерда одамларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 26 май – 3 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг таклифига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров бошчилигида парламент депутатлари ва сиёсий партиялар вакилларидан иборат делегация ушбу давлатда бўлди.
Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар сиёсий партияларининг форуми иштирокчилари 27 май куни Шэньчжэнь шаҳридаги ислоҳотларнинг 40 йиллигига бағишланган илмий-техникавий ва инновацион кўргазмада ҳам иштирок этишди.
e75da2c8-5ddb-4659-8247-130037610ff4.jpg
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад Хитойда олиб борилаётган сиёсат ҳамда ислоҳотлар билан дунё ҳамжамиятини кенгроқ таништириш ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилди. Кўргазма давомида Гуандун провинциясининг сўнгги 29 йиллик даврдаги ривожланиш тарихи, иқтисодий-ижтимоий ҳолати намойиш этилиб, ушбу ҳудудда ўз тадбиркорлигини бошлаб, ҳозирги кунда муваффақиятга эришган турли соҳадаги ишбилармонлар ўз фаолиятлари билан тадбир иштирокчиларини яқиндан таништирдилар.
Шу билан бирга, форум иштирокчилари Хитой Коммунистик партияси томонидан ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ, 28 май – 3 июнь кунлари Гуанчжоу ва Ухань шаҳарларидаги маданий ва тарихий обидалар, аҳолининг турмуш тарзи, инновацион ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари ҳамда мамлакатда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида бир қатор масканларга ташриф буюришди.
Хусусан, Шэньчжэнь шаҳридаги бутун дунёга машҳур “Mindray” ”Huawei”, “Guangqi Honda” компанияларининг технологик имкониятлари, бу ерда ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация воситалари ва автомобиллар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
a9adb689-2774-43d4-b782-424b2897bd7b.jpg
1ccdeb93-c8f8-48a3-8392-6ae97a6fe6be.jpg
 365e148e-b4ff-4990-8a23-01fbbaadeb8d.jpg
Шунингдек, делегация аъзолари Хуанган районидаги Лицзяван қишлоғига ташриф буюриб, ҳудуд аҳолисининг турмуши ва бу ерда одамларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
делегация аъзолари Хуанган районидаги Лицзяван қишлоғига ташриф буюриб, ҳудуд аҳолисининг турмуш шароитлари ва бу ерда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Ўз навбатида, делегация аъзолари Хитой Коммунистик партиясининг бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
21df679d-c17f-43c6-a869-b06bc92c2716.jpg
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Гуанчжоу, Ухань ва Урумчи шаҳарларига ташриф давомида бир қатор ҳудудий вакиллар йиғилиши доимий қўмитаси вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказдилар. Мулоқотлар давомида ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, икки томонлама расмий ташрифларни кўпайтириш, Ўзбекистоннинг вилоят ва шаҳарлари билан Хитойнинг ривожланган провинциялари ўртасида бевосита ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Мухтасар айтганда, Ўзбекистон делегациясининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар сиёсий партияларининг Форуми доирасида Хитой Халқ Республикасига амалга оширган расмий ташрифи ҳар жиҳатдан самарали бўлди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Матбуот хизмати

 

ЎзА