Машиналар ойнасини қорайтириш (тонировка) билан боғлиқ масалага ойдинлик киритилди

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат “Менинг фикрим” порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплади.
Мавжуд тартибга асосан, ушбу мурожаат Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилиши ва 60 кун ичида тегишли қарор қабул қилиниши лозим. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.
Шу билан бирга, Адлия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идоралар билан ҳамкорликда мазкур масала ўрганиб чиқилмоқда.
Демак ваколатли орган томонидан тегишли қарор қабул қилинмагунга қадар автотранспорт воситаси ойнасини қорайтириш мумкин эмас. Демак, машиналарнинг ойнасини қорайтириш (тонировка)га рухсат берилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга мувофиқ, барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойнасининг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак.
a973bcfb-982b-4431-ae69-554f0f929311.jpg
Ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситаларининг орқа ойнасида ҳар икки томонда орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгу мавжуд бўлган тақдирда пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар бўлишига йўл қўйилади.

 

ЎзА