ЎзА мухбири Анора Содиқова хабар қилади (Афғонистон)

 

— Мен Самонгон вилоятиданман. Бу йил қишда ёғингарчилик кам бўлгани сабаб, қурғоқчилик бўлмоқда. Аҳоли қийин шароитда қолди. Вазиятимиздан хабар топган Ўзбекистон биринчи бўлиб бизга ёрдам қўлини чўзди. Президент Шавкат Мирзиёевдан миннатдормиз. Бу беғараз инсонпарварлик ёрдамидан бағоят хурсандмиз.
Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Менинг бир умрлик орзуим бу — Бухорога бориш. Асли мен ҳам бухороликман, ота боболаримиз 1917 йилларда Амударёни кечиб ўтиб, шу ерларда қолиб кетишган. Афғонистон ҳақида кўпчиликда салбий тасаввур бор, лекин Шимолий Афғонистон тинч мана ўзингиз ҳам кўриб турибсиз. Аёллар ишлайди, ўқийди.
Аслида биз қон-қардрош халқ бўлганимиз сабабми урф-одатларимиз, тўй-маросимларимиз ҳам бир-биримизга ўхшаш.
Ўзбекистон телеканаллари биз томонда ҳам кўрсатгани боис, юртингиздаги янгиликлардан, одамларнинг яшаш шароитларини тамоша қилиб ҳавас қиламиз.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда uza.uz сайти мухбирлари Афғонистонда бўлиб турибди.

 

ЎзА