Битта турист Ўзбекистонда қанча харажат қилади?  ,

Давлат статистика қўмитаси томонидан туристларнинг ўртача харажатларини қайта кўриб чиқиш учун танланма сўровномалар ўтказилмоқда.

Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда, республика бўйича туризм хизматлари экспортининг асосини ташкил қилувчи ўртача битта турист харажатларини қайта кўриб чиқиш учун танланма сўровномалар ўтказилмоқда.

05.06.18.JPG

Мазкур танлама сўровномалар жорий йилнинг 4 июнь куни бошланиб, Тошкент халқаро аэропортида, Тошкент шимолий темир йўл вокзалида ҳамда асосий чегара божхона постларида амалга оширилмоқда. Сўровнома шу йилнинг 30 июнига қадар давом этади.

 

ЎзА