БМТ томонидан Оролни қутқариш бўйича трансжамғарма тузилади

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё халқаро экология форумида иштирок этаётган БМТ Бош котибининг инсон хавфсизлиги бўйича маслаҳатчиси Юкиё Такасу маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда бу жараён бошланган.
– Бугун Орол денгизини қутқариш ва унинг ҳавзасида яшовчи халқлар турмуш даражасини юксалтириш борасида кенг миқёсда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада БМТнинг махсус дастурлари қабул қилинган. Шунга қарамай, Орол билан боғлиқ экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар етарли эмас. Мазкур форумда Оролни қутқариш борасида янада самарали чораларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилишга бел боғлаганимиз шунинг важидан, – деди Юкиё Такасу.

 

Малоҳат Ҳусанова, ӮзА