Бозорларда гуруч қимматлашди

2018 йилнинг май ойида асосий гуруҳлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархларининг ўзгариши эълон қилинди.
Давлат статистика қўмитаси маълум қилишича, ўтган ойда гуруч 4,2 фоизга қимматлашган бўлса, гречка (2,9), ловия (1,4), нўхат (1,3), ун (0,6), мош (0,4) маҳсулотларида нархларнинг пасайиши кузатилди.
02.jpg
Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари май ойи давомида ўртача 0,2 фоизга қимматлашиб, бу эса истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,1 фоиз даражасида таъсир кўрсатди.
Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ичида меваларнинг нархи 4,8 фоизга ўсган бўлса, сабзавотлар нархларида 13,6 фоизга пасайиш кузатилди.

 

ЎзА