old-lady-smile-beautiful-woman-720x320.jpg
 

Яқин келажакда инсонлар 200 йил, ҳатто 300 йиллаб умр кўриши мумкин экан. Ушбу фикрни тасдиқловчи далиллар бор, албатта.

Инсоният қадимдан узоқ умр кўриш сирларини топишга ҳаракат қилади. Америкада истиқомат қилган испан тадқиқотчиси Понсе де-Мон одам организмида “ёшлик фаввораси”, профессор Мечников “қарилик заҳри”, Циолковский эса “ҳис этувчи ва фикрловчи атомлар” мавжуд деб ҳисоблаб, бу борада кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борган. Биз билан замондош геронтологлар (умрни узайтириш билан боғлиқ фан мутахассислари) билдираётган фикрларга кўра, яқин келажакда инсонлар 200 йил, ҳатто 300 йиллаб умр кўриши мумкин экан. Ушбу фикрни тасдиқловчи далиллар бор, албатта.

“Қарилик генлари”

aging700.jpg

Монреаллик генетик олимлар томонидан қуртларда “гениогенлар” (“қарилик генлари”) кашф қилинди. Олимлар тадқиқот давомида “қарилик генлари”ни олиб ташлашгач, қуртларнинг умри 5 баробарга узайди. Айни пайтда уларининг фаоллиги ошиш билан бирга, озиқланишга эҳтиёжи кескин камайди. Орадан кўп ўтмай инсон аъзоларида ҳам “қарилик генлари” борлиги аниқланди. Эндиликда мутахассислар мазкур масалага жиддий ёндашсалар инсон умри бир неча баробарга узайиши мумкин.

Очлик – мўъжиза

 
bojt.jpg

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, инсон аъзоларида пайдо бўладиган кислороднинг фаол шакллари унинг кексайиш жараёнини тезлаштиради. Кислороднинг фаол шакллари ички организмдаги барча ҳужайралар таркибий қисми ва юрак қон-томир фаолиятини ишдан чиқаради. Бунга қарши ягона чора — очлик дейилмоқда. Олимлар рўза касалликларга қарши иммунитетни кучайтиришини, рўза тутган одамда ушбу мақсадга хизмат қилувчи ҳужайралар ўн марта кўпайишини илмий исботлагани бежиз эмас.Шунингдек, истеъмол қилинаётган озиқ-овқатнинг калорияси қанчалик юқори бўлса, кислороднинг фаол шакллари шунчалик кўпаяди. Шунинг учун узоқ умр кўришни истовчилар кам калорияли овқатлар билан биргаликда ҳўл мева ва сабзавотларни кўпроқ тановул қилишлари ҳамда шарбатлар, доривор гиёҳлар дамламалари ва кўк чой ичишлари мақсадга мувофиқдир.

Тадқиқот натижа берди

 
mantelzorg-hulp-wat-is-pic905-905x505-28462.jpg

АҚШдаги қариликни ўрганиш Миллий институти олимлари томонидан очлик билан умрни узайтириш устида олиб борилган тадқиқот натижалари эълон қилинганда, буни кенг жамоатчилик катта қизиқиш билан қарши олди. Ярим йил мобайнида 48 нафар одам истеъмол қиладиган озиқ-овқатнинг одатдаги меъёридан тўртдан бир қисминигина тановул қилиш билан чекланди. Натижалар эса уларнинг аъзоларида қаришни тўхтатиш жараёни кескин кучайганини кўрсатди.Узоқ умр кўрувчилар қаерда?

 
img_2626.jpg

Геронтологларнинг фикрича, сайёрамизда энг узоқ умр кўрувчилар Абхазия, Покистондаги Хунза вилояти ва Эквадордаги Вилькабамбе қишлоғи аҳолиси ҳисобланади. Ҳар учала ҳудуд ҳам тоғли жойлар бўлиб, у ерларда истиқомат қилувчилар бир аср умр кўрсалар-да, руҳан ва жисмонан тетиклиги билан ажралиб туради. Олимлар уларнинг ҳаёт тарзини ўрганишганда, бу ерлик аҳолининг болаликдан тўйиб овқатланмаслиги ва кўпинча оч юришга кўниккани маълум бўлди. Шунингдек, улар истеъмол қиладиган озиқ-овқатларнинг аксарият қисмини ҳўл мева ва сабзавотлар ташкил қилиб, асосий вақти эса тоза ҳавода жисмоний меҳнат қилиш билан ўтиши аниқланган.3ee1e246ec298727cbeec8fef10ae5dc.jpg

Маълумотларга кўра, Японияда ҳам 100 ёшга кирганлар сони соат сайин ўсиб бормоқда. 1963 йили бу ерда 153 нафар 100 ёшга кирган одам рўйхатга олинган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 36 минг нафардан кўпни ташкил этади.

Тиббий маслаҳат

 
159.jpg

Мутахассисларнинг қайд этишича, узоқ умр кўрувчиларнинг ҳаёт тарзларида айрим ўхшашликлар бор. Масалан, уларнинг ҳеч бири ортиқча вазндан азият чекмайди. Маълумки, организмдаги тўпланган ёғлар юрак фаолиятига салбий таъсир ўтказиб, қон-томир склерози хасталигини келтириб чиқариши мумкин. Шу боисдан ҳам узоқ умр кўриш гарови — парҳез. Ёғли таомлардан қочиб, кўпроқ сабзавотлар, кўкатлар, ҳўл мевалар истеъмол қилинг. Стресдан сақланинг. Узоқ яшашнинг яна бир шартига кўра, ҳеч қачон жисмоний ҳаракатдан эринмаслик керак.

 

Фарҳод Эсонов, ЎзА