Ўзбекистондан сиёсий бошпана берилади...ми?

Сиёсий бошпана ҳуқуқлари бузилган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.
Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тўғрисидаги илтимоснома шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруқ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилгани ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикасида сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, сиёсий бошпана ўзининг фуқаролиги бўйича мансуб давлатда ёки доимий яшаш жойида ижтимоий-сиёсий фаолияти, диний эътиқоди, ирқий ёки миллий мансублиги учун таъқиб қилинаётган ёки таъқиб қилишнинг жабрланувчиси бўлишига реал таҳдиддан, шунингдек, халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган инсон ҳуқуқлари бузилишининг бошқа ҳолатларидан бошпана ва ҳимоя излаётган шахсларга ва уларнинг оила аъзоларига берилади.

 

ЎзА