Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 май кунги «Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги №379-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорнинг 1-иловасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар рўйхати келтириб ўтилган.

Яъни, қуйида рўйхати келтирилаётган битимлар тузишда ва хизматлар кўрсатишда энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари бўйича қарздорлик Мажбурий ижро бюроси базаси орқали йўқлиги аниқланганидан сўнггина амалга оширилади.

  • Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар)
  • Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар)
  • Янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш.
  • Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш, шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари
  • Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)
  • Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитали)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буютманомалар қабул қилиш)
  • Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш
  • Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.
  • Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишларини тайёрлаш
  • Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш (Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари)*
  • Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари)*
  • Чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш*
  • Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш
  • Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш
  • Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш ва қайта расмийлаштириш, шунингдек, лицензияларни қайта тиклаш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш.

*) Қарздорликни текшириш суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.