Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, тармоқни замон талаблари асосида ривожлантириш, минтақа ва жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, республикамизда темир йўл транспорти коммуникацияларининг мустақил, ягона ва яхлит тизимини яратиш, халқаро стандарт ва талабларга мос янги темир йўлларни барпо этиш, тармоқнинг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлансин:

 

«Шуҳрат» медали билан          

Ганиев Полат Бегдуллаевич «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг Қўнғирот локомотив депоси тепловоз машинисти, Қорақалпоғистон Республикаси
 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2017 йил 4 август