Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Қорақалпоғистон Республикаси янги тарақиёт босқичида: ҳудудий ислоҳотларнинг амалга ошириш жараёнлари” мавзусидаги матбуот анжуманида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2017 йил учун белгилаб олинган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг истиқболли режа кўрсаткичларининг ижросини таъминлаш ҳолати тўғрисида ҳисобот берилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистонда I ярим йиллик якунида:

Ялпи ҳудудий маҳсулот ўтган йилга нисбатан 7,6 фоизга ўсган (ҳажми 2 трлн. 777 млрд.сўмни ташкил қилган);

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,5 фоизга (ҳажми 2 трлн. 635,7 млрд. сўм);

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш 9,4 фоизга (ҳажми 418,7 млрд. сўм);

Қурилиш ишлари 7,3 фоизга (ҳажми 696,2 млрд. сўм);

Хизматлар 11 фоизга (ҳажми 1 трлн. 536,7 млрд. сўмни ташкил қилган) ўсган ва ҳ. (қуйида жадвалда батафсил берилмоқда)

Ҳудудда саноат ишлаб чиқариш йўналишига берилаётган солиқ ва банк кредитлари имтиёзлари натижасида ишлаб чиқариш лойиҳалар сони ошган ва бир қатор йирик лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳисобига белгиланган саноат ишлаб чиқариш ҳажми жадал ўсган.

 

Кўрсаткичлар 2017 йил

прогноз

2017 йил январ-июн ойлари ҳақиқатда 2017 йил
январь-сентябрь прогноз
1. Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ), млрд.сўм 7673,0 3446,1 5387,1
  ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 109,7 107,6 108,0
2. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми,
млрд.сўм
4873,6 2707,2 3955,5
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 118,2 108,5 109,4
2а. жумладан, ҳудудий саноат, млрд.сўм 1283,1 627,6 988,1
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 114,5 111,4 114,5
3. Истеъмол молларини ишлаб чиқариш ҳажми,
млрд.сўм
1247,4 613,7 940,7
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 112,6 111,5 113,4
4. Қишлоқ хўжалиги ялпи махсулотлари ҳажми,
млрд.сўм
1472,4 491,8 1195,3
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 106,0 109,4 106,0
5. Капитал қўйилмалар ҳажми, млрд.сўм 2101,2 965,5 1577,0
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 50,3 45,2 50,1
6. Қурилиш ишлари ҳажми, млрд.сўм 1412,5 647,6 1045,4
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 109,2 107,3 105,4
7. Чакана товар айланмаси, млрд.сўм 3742,3 1691,3 2637,4
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 115,7 113,0 113,0
8. Хизматлар жами, млрд.сўм 3405,9 1476,2 2461,9
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан % да 114,1 111,0 112,0

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати