Юртимизнинг бебаҳо маданий мероси

Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Халқаро музейлар кунига бағишлаб «Маданият орқали дунёга. Ўзбекистон маданий мероси», деб номланган кўргазма ташкил этилди.

Унда меъморий объектларнинг фотосуратлари, турли археологик топилмалар, машҳур археолог олимларнинг ҳаёти, фаолияти билан яқиндан танишиш мумкин.

Бу ерда Мирзо Ҳамдам мадрасаси, Ҳамдам масжиди ва хонақоси, бошқа кўплаб нодир меъморий масканларнинг фотосуратлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган. Пойтахтимиз, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидаги қадимий шаҳристонлардан топилган нодир археологик ашёлар эса кўҳна ва бой тарихимиздан сўзлайди.

Мазкур кўргазма бой маданий, маънавий меросимизни, миллий анъана ва қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, жонажон юртимиз тарихини пухта ўрганишга чорлаши билан барчада катта таассурот уйғотмоқда.

6.JPG
16.JPG

 

Назокат Усмонова, Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА