Қурғоқчиликни қандай бартараф этса бўлади?

Ўзбекистонда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Глобал экологик жамғарманинг (ГЭФ) “Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланишга учраган қишлоқ хўжалиги ерларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш” минтақавий лойиҳаси бошланди.
Беш йилга мўлжалланган лойиҳа Ўзбекистондан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Туркияда ҳамамалга оширилади. Хусусан, Ўзбекистондаги шўрланганмайдонлар билан боғлиқ муаммоларни ечимини топиш учунГЭФ 5 миллион доллар маблағ ажратди.
– Мақсад Марказий Осиёдавлатлари ва Туркиянинг қурғоқчиликка учраган ҳамда шўрланган қишлоқ хўжалиги ерларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш кўламларини кенгайтиришдан иборат,-дейди ФАОнинг вакилли Сара Маржоназода.- Бу тадбирлар табиий ресурсларга бўлган салбий таъсир ҳамда босимни минималлаштириш, хатарларни камайтириш ва қурғоқчилик, шўрланиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда қўл келади.
Лойиҳа доирасида Жиззах ва Қашқадарё вилоятларининг танлаб олинган туманларида тажриба майдонлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Зарбдор, Шаҳрисабз, Қамаши, Китоб туманидаги ерларда иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги ва ерларнинг шўрланиш шароитида деҳқончилик тизимини ташкил қилиш, экинлардан юқори ҳосил ва даромад олиш бўйича амалий тажрибалар ўтказилади.
– 105 гектар лалми еримиз бор,-дейди Қамаши туманидаги “Олтинбоев ери” фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Олтинбоев.-Бу майдонларда буғдой ва арпа етиштирамиз. Ҳосилимиз об-ҳавога боғлиқ. Ёғингарчиликкам йилларда ҳосил чўғи ҳам паст бўлади. Шу боис шўрга ва сувсизликка чидамли экинва дарахтларни тажриба тариқасида уч йилдан буён бир гектар ерда синаб кўраяпмиз. Олма ва ўрик дарахти яхши самара бермади. Бодом, тут ва қайрағоч дарахти сувсизликка чидамли экан. Улар 100 фоиз кўкарди. Биз келгусида ерларимизда бодомзорлар ташкил этмоқчимиз.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш. Шўрланиш даражасини камайтириш, сув тежовчи замонавий технологияларни жорий қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ерларнинг мелоратив ҳолатини яхшилаш дастурлари доирасидакейинги ўн йилда қарийб 2 миллион гектар суғориладиган майдонларнинг ҳолати яхшиланган.

 

ЎзА