ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК ОЛИМ БАРХАН ҚУМДАН ҒИШТ ТАЙЁРЛАШ УСУЛИНИ ИХТИРО ҚИЛДИ

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими илмий ходими – химик-олим Шарибай Туремуратов бархан қумдан силикат ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди.

Ушбу янги ихтиро, яъни силикат ғишт асосан оҳак (15%) ва Республикада жуда кўп миқдордаги бархан қуми (85%) асосида олинади. Силикат ғишт формаси, ўлчамлари ва фойдаланиш турлари бўйича керамик ғиштдан фарқ қилмайди. Силикат ғишт 250х120х65 мм ўлчамларида тайёрланилади. Механик мустаҳкамлиги бўйича ғишт 75, 100 и 125, 150 и 200 марка кўрсаткичларига эга. Силикат ғиштнинг сувни шимириши 8-16%; иссиқлиқ ўтказиш коэффициенти 0,70-0,75 ккал/м·ч·град, кўлам массаси 1800-1900 кг/м3, яъни керамик ғиштдан бир нешша баравар юқори; совуққа чидамлилиги ва деворларда иссиқлиқни сақлаш хоссалари силикат ва керамик ғиштларда бир хил.

Техник-иқтисодий кўрсаткичлари (афзалликлари) бўйича силикат ғишт керамик ғиштлардан юқори тўради. Силикат ғиштни ишлаб чиқиш ушун 2 баравар кам ёқилғи, 3 баравар кам электр энергияси, 2,5 баравар кам ишчи кўчи ишлатилади ҳамда силикат ғиштнинг ўзига тушар баҳоси 25-35% фойзга камаяди.

Бугунги кунда янги ғишт турининг апробация ва лабораториялик тажриба намунаси мавжуд бўлиб, яқин вақтлар ичида мазкур силикат ғиштнинг ҳар хил маркадаги тажриба-синов намуналари олинади ва амалиятда фойдаланишга татбиқ қилинади.

Қорақалпоғистон ҳудудида 12 турдаги минерал хом ашёларнинг 142 та кони мавжуд бўлиб, уларнинг аксарият қисми ғишт хом ашёсига (33), карбонатли жинсларга (37), гипс (9) ва цемент (13) хом ашёларига тегишлидир, – дейди ихтирочи-олим Ш.Туремуратов. Биз ихтиро қилган ғишт турининг хом ашёси ўзимизда жуда кўп миқдорда топилади. Бу ғишт оддий бархан қумлардан барпо қилинади. Маҳаллий хом ашёдан тайёрланадиган ушбу силикат ғишт арзон, сифатли ва замонавий қурилиш материали ҳисобланади.

Бизга олдин кварц қумларидан тайёрланадиган силикат ғишт тури маълум эди. Лекин кварц қумлари бизда кўп учрамайди. Бархан қумлари эса юртимиз территориясининг асосий қисмини эгаллаган. Қизилқум (300 минг кв.км.), Устюрт (200 минг кв.км.), Оролқум (38 минг кв.км.) қумлик саҳролари шулар жумласидандир.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг

 95 марта кўрилди