Мамлакатимизда технопарклар концепцияси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ хорижий компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. 

Ўзбекистон делегациясининг ушбу компаниянинг Шэнчжэн шаҳри (Хитой)даги штаб квартирасига ташрифи доирасида имзоланган меморандум Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Huawei Tech Investment Tashkent» МЧЖ хорижий компанияси ўртасида телекоммуникация ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг бошқа истиқболли соҳаларига инновацион ечимлар ва технологияларни жорий этишга йўналтирилган ҳар томонлама ҳамкорликни кўзда тутади. «Huawei» компаниясининг эксперт имкониятлари вазирликнинг илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш имконини беради. Технопарк ва инновацион марказлар концепцияси биргаликда ишлаб чиқилади, «ақлли шаҳарлар» барпо этиш жараёнига илғор технологиялар жорий қилинади.

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги, хусусан, «Huawei» компанияси кўмагида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида юқори технологик марказ ва лабораториялар очишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқаришнинг турли соҳалари самарадорлигини оширишга қодир инновацион ечим ва ишланмаларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай технологик янгиликлар мавжуд ишлаб чиқариш жараёнларини ўзгартириш, уларнинг чиқитсиз ишлашини таъминлаш, харажатлар ва яроқсиз маҳсулотнинг салмоқли фоизини камайтиришга имкон беради. Бу масалада инновацион ечимлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширувчи йирик хорижий компаниялар тажрибаси муҳим аҳамиятга эга.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

  15.05.2018, 09:48  |    148 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!