Иш ҳақидан коммунал тўловлар учун ушлаб қолиниши мумкин

Ташкилотлар ўз ходимларининг ёзма аризасига асосан кейинчалик коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ўтказиб бериш учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиши мумкин.
Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом (1031-сон) Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилмоқда.
Низомга мувофиқ, ташкилотлар ўз ходимларининг ёзма аризасига асосан кейинчалик коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ўтказиб бериш учун ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиши мумкин. Ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш тўғрисидаги аризада ходим коммунал хизмат тури ва нархи, шахсий ҳисоб рақами, ойликдан ушлаб қолиш муддатини кўрсатиши шарт.

 

ЎзА