Нукус халқаро аэропортида ўтган йилнинг апрель ойида бошланган йирик таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида, яъний жорий йил май ойининг охирларида фойдаланишга топширилади.

– Президентимиз 2017-йил  20-21-январь кунлари республикамизга ташрифи доирасида «Нукус халқаро аэропорти» давлат унитар корхонаси, аэропортга тегишли иморатлар, унга кириш чиқиш йўлларини таъмирлаш ишлари бўйича қатор топшириқлар берган эди,-дейди ушбу корхона мутахассиси Асқар Төлепов. –Бу бўйича ҳукуматнинг махсус қарори қабул қилинди. Таъмирлаш ишларига жами 70 миллиард 456 миллион сўм ажратилган.

Айни пайтда 2-сон назорат қилиш пункти қуриб битказилди. Ҳавфсизликни таъминловчи деворни безакли металлар билан  ўрамоқ ишлари якунланди. Трансформаторли подстанция, канализация учун насос станцияси ўрнатилди. Умуман олганда кўплаб йирик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, аэропорт бутунлай янги қиёфага кирди. Шу ойнинг охиригача аэропорт олдидаги қурилиш, ободанлаштириш ишларини якунлаб, топшириш режалаштирилмоқда.

Ушбу қурилиш ишларида жами  250 га яқин қурувчилар меҳнат қилмоқда.

 

Ә.Жиемуратов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.