Аҳоли манзилгоҳлари вулқон лаваси ичида қолмоқда

Гавайида табиий офат содир бўлмоқда. 

Ўтган кунларда Гавайи оролларида кузатилган сейсмик фаоллик туфайли ҳудуддаги Килауэа вулқони яна уйғонди. Вулқондан чиқаётган лава оқими аҳоли яшайдиган манзилгоҳ – Леилан Эстейтсгача етиб келган.

“Hawaii News Now” порталининг фуқаро муҳофазаси маҳаллий хизмати тақдим этган маълумотга асосланиб, хабар беришича, шу важдан 10 мингга яқин аҳоли доимий яшаш жойидан кўчирилган.

Килауэа сайёрамиздаги энг фаол вулқонлардан саналади. Афсоналарга кўра унда Гавайи вулқонлари маъбудаси Пеле яшайди.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА