Хиндистон қумбўронлари ичида кўплаб инсонлар ҳалок бўлмоқда

Бугун ҳам Хиндистонда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Кеча мамлакат шимолида бошланган қум бўронлари ва кучли жала оқибатида 100 га яқин инсон ҳалок бўлган. 

NDTV телеканали тарқатган хабарга кўра, қурбонларнинг аксарияти Уттар-Прадеш штатидан. Тож Маҳал меъморий ёдгорлиги жойлашган Агра шаҳрининг ўзида 40 дан зиёд инсон ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаётдан кўз юмди. Уттар-Прадешга қўшни штат Ражастонда эса ҳалок бўлганлар сони 31 тага етган.

Аввалроқ ОАВ Ҳиндистонда ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 70 киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Қурбонлар эса соат сайин кўпаймоқда.

Метеорологлар маълумотига кўра, яқин икки кун ичида Ҳиндистон шимолидаги ноқулай об-ҳаво шароити сақланиб қолади.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА