Азизбек Абдуғофуров ва россиялик Владимир Чудинов “WBC Silver” камари учун рингга кўтарилади

5 май куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада боксчиларимиз билан бирга Россия, Танзания, Индонезия, Грузиядан келган чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан ташкил этилаётган мазкур бокс кечасида жами саккизта жанг ўтказилади. Кечанинг марказий жанги ҳамюртимиз Азизбек Абдуғофуров ва россиялик Владимир Чудинов ўртасида ўтади. Улар 12 раунд давомида «WBC Silver» камари учун рингга кўтарилади.

Шунингдек, мусобақада ҳамюртларимиздан Қудратилло Абдукаҳҳоров, Жасур Аҳмаджонов, Олимжон Назаров, Улуғбек Собиров, Умид Рустамов, Бегзод Турсунбаев, Жамшид Нажмиддинов рингга кўтарилади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА