ОНЛАЙН: Мукофотга муносиблар

ЎзА фотомухбири Аъло Абдуллаев Энг яхши фоторепортаж номинацияси ғолиби бўлди. 

Даставвал, оммавий ахборот воситаларида китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун номинацияси ғолибига совринни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саидов топширди.

Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун номинацияси ғолиб ва совриндорларини “Олтин қалам” XIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ҳайъати раиси Ўктам Мирзаёров аниқлаб берди.

Энг яхши фоторепортаж номинацияси бўйича танлов ғолибини аниқлаб бериш учун саҳнага Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг биринчи ўринбосари Фарҳод Тошмуҳамедов таклиф этилди. ЎзА фотомухбири Аъло Абдуллаев Энг яхши фоторепортаж номинацияси ғолиби бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев Энг яхши матбуот хизмати номинацияси ғолибларига совринни топширди.

Ҳар бир рағбатлантирувчи номинация совриндори саҳнага чиқаётган вақтда саҳнадаги катта электрон экранда номинация номи акс этган видеоролик намойиш этилди. Совриндорларга диплом, статуэтка ва гулдаста топширилди.

 

ЎзА