Қорақалпоғистонлик марафончи бугун Тошкентга пиёда йўлга чиқди

Бугун эрталаб Беруний тумани «Тинчлик» ОФЙ турғуни Равшан Яхшимурадов Тошкентга пиёда йўлга чиқди. Уни ҳудуд аҳолиси тантанали равишда кузатиб қўйди ва оқ йўл тилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар тарқатмоқда.
Беруний туманидан Тошкент шаҳригача масофани (деярли 1200 км) пиёда босиб ўтиш истаги борлигини маълум қилиб, бу ҳақда телевидение, матбуот ва Ёзувчилар уюшмасига хабар берилишини сўраб мурожаат қилган ҳамда сафар якуни билан шу ҳақда китоб ёзмоқчи эканлигини билдирган юртдошимиз шу вақтгача бу тадбирга пухта тайёргарлик кўрди.
Эслатиб ўтамиз, Р.Яхшимурадов жорий йил 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, Биринчи Президентимиз Ислом Абдиғаниевич Каримовнинг эсдалигига бағишлаб Беруний туманидан Тошкент шаҳригача пиёда йўл босиб ўтиши истагини билдириб, мазкур тадбирни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб борилишини сўраган эди.
photo5131986637818013744.jpg

 

Анвар Насирлаев, ЎзА