Эртаклар мамлакати – Туркияга саёҳат (ФОТО)

Туркия қадимий тарихи ва анъаналари билан сайёҳларни ўзига ром қиладиган мамлакатлардан. Бу мамлакатда сайёҳларнинг дам олишлари учун юксак даражада хизмат турлари яратилган.
24.jpg
 
Европа Жанубий-Шарқи ва Осиё ғарбида жойлашган Туркия сайёҳларни нима учун ўзига жалб қилади? Бу саволга “бу мамлакатнинг денгизи тоза, денгизларида акула ва медузалар йўқ” деб жавоб бериш керак.
03.jpg
Мамлакат 7та маъмурий ҳудуддан – Мармара (Marmara), Эгей минтақаси (Ege), Ўрта Ер денгизи минтақаси (Akdeniz), Жанубий-Шарқий минтақа (Guney Dogu), Шарқий (Dogu), Қора денгиз (Karadeniz), Марказий Анатолия (Ic Anadolu)дан ташкил топган.
Пойтахти Анқара. Йирик шаҳарлари – Истанбул, Анқара, Измир, Бурса, Адана, Трабзон.
04.jpg
Туркия – тоғлар мамлакатидир. Бу мамлакат кўл ва дарёларга ҳам бой.
 
05.jpg
Табиати хилма-хил ва ноёбдир. Мамлакатда ўсимликларнинг 6 мингдан ортиқ тури бор. Ҳайвонот дунёси ҳақида ҳам илиқ фикрларни билдириш мумкин.
 
06.jpg
Автомобиллар ижараси. Автомобилларни ижарага олиш мумкин. Бунинг учун паспорт ёки унинг нусхасини ва ҳайдовчилик гувоҳномасини топшириш керак бўлади. Автомобиллар 21 ёшдан ошган катталарга берилади. Автомобилларни ҳайдовчиси билан ижарага олишингиз ҳам мумкин.
Ижара пунктлари ҳар бир меҳмонхона ва аҳоли пунктларида бор.
 
07.jpg
Туркияда тиббий хизмат кўрсатиш пулли. Барча масалалар бўйича суғурта компаниясига мурожаат қилишингиз керак бўлади.
08.jpg
Сув. Крандаги сувдан ичиш тавсия қилинмайди. Яхшиси пластик шишалардаги сувни харид қилганингиз маъқул.
 
21.jpg
Турклар автобус ва маршрут таксиларда юришни севишади. Кунинг ҳар қандай вақтида ўзингиз хоҳлаган йўналиш бўйича автобусга ўтиришингиз мумкин. Таксилар иккига – кундузги ва тунги таксиларга бўлинади. Тунги таксилар ҳақи икки баробар қиммат. Йўлкира борасида таксичи билан, албатта, аввалдан келишиб олишингиз керак бўлади.
Бекатлар “B” ҳарфи билан ажралиб туради.
 
09.jpg
Дўконларнинг аниқ иш вақти белгиланмаган. Ёз кунлари тун ярмига қадар ишлайди. Бозорда, албатта, савдолашишингиз керак. Ўзбеклар каби туркларнинг бу анъанаси туфайли пулингизни тежаш имконияти пайдо бўлади.
 
10.jpg
Ҳамма жойда суратга тушиш мумкин. Фақат хавфсизлик ҳудуди бундан мустасно. Музейларда суратга тушиш учун алоҳида ҳақ тўлашингиз керак.
 
11.jpg
Туркияда бар, ресторан, меҳмонхоналарда хизмат кўрсатувчиларга, албатта, чойчақа беришингиз керак бўлади. Бунинг учун аниқ рақам айтилмайди. Ўзингизнинг чўнтагингизга қараб берасиз чойчақани.
 
12.jpg
Туркияга борган сайёҳлар кўзнинг расми туширилган сувенерларни харид қилишлари керак. “Назар” деб номланувчи бу тумор кўз тегишдан сақлайди, деган қарашлар мавжуд.
 
13.jpg
Туркия халқи ширинликларни севишади. Суҳбатлар асосан ширинлик ва қаҳва ичиш билан бошланади. “Ширинлик еб-ширин суҳбат қурдик” дейишади турклар. Туркияда ҳар куни кунбўйи чой ичишади.
 
14.jpg
Турклар билан суҳбатга вақтни ҳисоблаб бориш керак эмас, чунки суҳбат анча чўзилиб кетиши ва белгиланган вақтдан ўтиб кетиши ҳам мумкин.
Турклар хафа бўлмасин десангиз, у ҳолда Истанбулни асло Константинопол дея кўрманг.
20.jpg
 
Турк таомлари хорижий сайёҳларни ўзига ром қилиши шубҳасиз. Улар мол ва қўй гўштидан тайёрланган – “донер” ва “кабоб”лари билан фахрланишади.
16.jpg
Туркия курортларида банклар дам олишсиз, аэропортларда эса кеча-ю кундуз ишлайди.
 
22.jpg
Туркиядаги археологик ёдгорликлар дам олишсиз ҳар куни 8:00 дан 18:00га қадар танафуссиз ишлайди.
 
18.jpg
Музейлари эса душанба куни дам олади. Қолган кунлари 8:30 дан 17:30 гача фаолият юритади (танаффус 12:00 дан 13:00га қадар).
19.jpg
Туркияга борганлар “Шарқ дарвозаси”, деб аталмиш Истанбулни кўришлари керак. Бу шаҳардаги тарихий обидалар, қадимий бозор, таомлари, сарой ва музейлари ёдингизда умрбод қолиши, шубҳасиз.
 
23.jpg
Умуман Туркия – эртаклар мамлакати.
 
01.png

 

Шарофиддин Тўлаганов