Қорақалпоғистон Республикаси «Ватанпарвар» ташкилотига қарашли Нукус автомобиль мактаби ҳар йили икки босқичда 50 курсантдан жами 100 курсантни ўқитиб, уларга ҳарбийтехник жиҳатдан таълим бериб келмоқда. Айни пайтда, ушбу мактабда ҳарбийтехник мутахассислар тайёрлаш юзасидан ишлар такомиллаштирилиб, юридик ташкилотларнинг автомобиль  ҳайдовчиларининг таълим олишини ташкил этиш бўйича ҳам чоратадбирлар ташкил этилмоқда.

-Курсантларни танлаш ва йиғиш шаҳар ва туман мудофа ишлари бўйича бўлимлари томонидан амалга оширилмоқда,-дейди мактаб директори Урганшбой Давлатов. – Мактабимизда 2016-2017 йилларда жами 488 миллион сўмлик капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва мактабимизнинг биноси замонавий кўринишга эга бўлди.

Бундан ташқари 4 қаватли ётоқхонада ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, ҳайдовчиликнинг «С» тоифаси бўйича ўқитиладиган синфларга ва компьпютер хоналарига зарур асбоб-ускуналар олинди.

Ҳозирги вақтда мактабда «А» тоифасига мансуб  9 дона ҳарбий техника (Камаз, Зил), «Б» тоифасига мансуб 13 та автомобиль техникалари яроқли ҳолда хизмат қилиб турибди. Замонавий воситаларга эга, тренажёр, спорт заллари,  пневматик ўқ отиш хонаси, «Аччиқкўл» ёнидаги автодром курсантлар хизматида.

Ә.Жиемуратов,

Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.