Муҳаммад Салоҳ АПЛда энг яхши футболчига айланди

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси мавсумнинг энг яхши футболчисини эълон қилди.

Ўтказилган сўровнома натижасига кўра, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди. У ушбу сўровномада Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити») ҳамда Н’Голо Канте («Челси») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Маълумот учун, Салоҳ жорий мавсум премьер-лига доирасида жами 33та учрашувда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 31та гол урган. Шунингдек, у “Ливерпуль”нинг 10та голига ассистентлик қиган.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА