Боксчиларимиз яна шоҳсупа тўрида

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бокс бўйича ўтказилган анъанавий халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақанинг 75 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Шоҳрухбек Рустамов барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, ўз вазн тоифаларида Худойназар Файзов ва Шукрилло Воҳидов кумуш медаль билан тақдирланди.

Вазни 56 килограмм бўлган Аброр Қодиров нуфузли турнирнинг бронза медалига эга бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА