Пойтахтимизда бокс кечаси ўтказилади

Пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида 5 май куни профессионал бокс кечаси ўтказилиши кутилмоқда.

Унда жами 9 та жанг ўтказилиши кутилмоқда. Мазкур мусобақанинг энг катта баҳси тажрибали боксчимиз Азиз Абдуғафуров ва россиялик Дмитрий Чудов ўртасида ўтади.

Азиз ҳамда Дмитрий ўртасидаги жанги 12 раунд бўлиб ўтади ва улар «WBC Silver» унвони учун жанг қиладилар.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА