Тасвирий ва амалий санъат фестивали

Тасвирий ва амалий санъат фестивали

Қорақалпоғистон Республикасида анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали бошланди.
Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси С.Байбосинов ва бошқа таниқли рассомларнинг қарийб 60 йил давомида чизган суратлари, ҳайкалтарош ва ҳунармандларнинг ижодлари кўргазмага қўйилди. Тадбир доирасида бадиий санъат ихлосмандлари учун дизайнер А.Нуримбетова томонидан яратилган миллий либослар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.
Академик С.Байбосинов ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби Б.Айтмуратов иштирокида 1-мусиқа ва санъат мактабида “Очиқ осмон остидаги маҳорат дарси” ўтказилди.
7.jpg
Фестиваль доирасида, шунингдек, Чимбой туманида У.Сапаровнинг расмлар кўргазмаси, дизайнерлар Д.Адилшаева ва Г.Сапарбаеванинг миллий либослар кўргазмаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли мусаввир Ж.Лепесов иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади. И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида таниқли рассомлар В.Енин, А.Тюрин ва А.Бобоевнинг кўргазмалари очилади. 22-мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари чизган суратлар кўргазмаси, академик С.Байбосинов, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи А.Ражапов билан учрашувлар ташкил этилади. Нукус шаҳридаги кўргазмалар саройида таниқли рассомлар иштирокида маҳорат дарслари ўтказилади. Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда Нукус маданият ва санъат коллежи ўқувчилари чизган суратлар кўргазмага қўйилади. Ёш дизайнер С.Даўқараеванинг миллий либослар кўргазмаси намойиш этилади. Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими кўргазмалар саройида Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан маҳорат дарслари ўтказилади.
9.jpg
28.jpg

 

Анвар Насирлаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА

  20.04.2018, 08:56  |    702 марта кўрилди

Рахмат

Сайт администрацияси хато матн хакида огохлантирилди!