Ўзбекистон Президенти соврини учун дунё курашчилари Шаҳрисабз шаҳрида гиламга тушади

Кураш халқаро ассоциациясидан маълум қилинишича, 19-23 апрель кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган VII халқаро турнирга мезбонлик қилади.

1992 йилдан буён ҳар 4 йилда ўтказиб келинаётган ушбу мусобақада курашчилар 1996 йилдан Ўзбекистон Президенти соврини учун гиламга тушмоқда.

Бу йил 7 маротаба ташкил этилаётган беллашувларда дунёнинг 30 га яқин мамлакати полвонлари эркаклар ўртасида 73, 81, 90 ва мутлақ, аёллар ўртасида эса 57 ва 78 килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боради.

photo5382275783977969983.jpg

Халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Мутлақ вазн тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.

Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг мутлақ вазн тоифасида турли йилларда қуйидаги полвонлар ғолиб чиққан:

1992 йил – Абдуқодир Пирматов; (Ўзбекистон)

1996 ва 2000 йиллар – Баҳром Авазов; (Ўзбекистон)

2004 ва 2008 йиллар – Абдулла Тангриев; (Ўзбекистон)

2012 йил – Самижон Убайдуллаев. (Ўзбекистон)

Ўзбек кураши Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари таркибига расман киритилди. Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнир “Осиё Олимпиадаси” олдидан қитъамиз курашчилари учун муҳим тайёргарлик босқичи вазифасини ҳам ўтайди.

photo5382275783977969984.jpg
photo5382275783977969985.jpg

 

ЎзА