Ёш футболчилар мусобақаси

Нукусда ўсмирлар ўртасида “Болалар лигаси – 2017” футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Футболнинг оммавийлигини ошириш, ёшларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган мусобақа 2003-2004 йилларда туғилган болалар ўртасида ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Футбол федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада минтақавий босқичларда ғолиб бўлган 12 жамоа ўзаро баҳслашди.

Нукус олимпия захиралари коллежи қошидаги мактаб-интернат жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Нукус шаҳридаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, учинчи ўринни Беруний туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоалари эгаллади.

 

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА