Самарқанд вилояти ҳокими чуқур қайғуда эканлигини билдирди

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда.

Унда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Каттақўрғонда ўқитувчи билан юз берган фожиа барчани қаттиқ қайғуга солгани ҳақида гапирди.

Эндиликда онасиз қолган етимни шахсан оталиққа олгани, туман халқ таълими бўлими бошлиғи ишдан бўшатилганини таъкидлади.

 

ЎзА