Бугун Чемпионалар лигаси ва Европа лигаси мусобақасига қуръа ташланади

Хабарингиз бор УЕФАнинг Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида чорак финал ўйинлари якунланиб,  ярим финалга чиққан жамоалар номи аниқланди.

Чемпионлар лигасининг ушбу босқичига йўл олган “Ливерпуль”, “Реал”, “Бавария” ва “Рома” жамоалари мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финалига чиқиш учун курашни давом эттирадиган бўлди. Европа лигасида эса «Арсенал», «Атлетико», «Ред Булл» ва «Марсель» клублари ярим финалга чиқди.

Бугун ушбу икки нуфузли мусобақанинг ярим финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Мазкур тадбирлар Тошкент вақти билан 15:00 ва 17:00да бошланади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,ЎзА