Пойтахтимизда Беларусь Республикаси маданияти кунлари бошланди.

Алишер Навоий номидаги кино саройида беларусь киноси ижодкорлари томонидан яратилган фильмлар намойиши бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мазкур давлат санъат усталари, ижодкор ёшлари иштирокидаги концерт намойиш этилади. «Туркистон» саройида бўлиб ўтадиган концерт дастурида юртдошларимиз беларусь мусиқа санъатидан баҳраманд бўлади.

Маданият кунлари доирасида Беларусь мамлакатидан келган санъат ва маданият намояндалари пойтахтимиздаги диққатга сазовор масканлар, қадимий обидалар, музейларга саёҳат қилмоқда. Беларусь санъати ихлосмандлари улар билан учрашиш, мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

 

Назокат Усмонова, ЎзА