Ўзбекистон ва Буюк Британия терма жамоалари ўзаро баҳслашади

Лондонда «Дэвис Кубоги» мусобақасининг жаҳон гуруҳига чиқиш учун плей-офф баҳсларига қуръа ташланди. 

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси плей-оффда Буюк Британия терма жамоаси билан баҳслашадиган бўлди.

Шу тариқа, теннисчиларимиз жорий йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Буюк Британияда ўзларининг навбатдаги учрашувларини ўтказади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА