“Бургут” - мусобақа ғолиби

Нукусда “Ёш чегарачилар” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. Унда чегараолди ҳудудлардаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат 7 жамоа иштирок этди.

Мусобақа иштирокчилари саф тайёргарлиги, турникда тортилиш, граната улоқтириш ҳамда ҳарбий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий йўналишда билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.

Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг “Бургут” жамоаси мусобақа ғолиби бўлди. Шуманай педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг “Турон” жамоаси иккинчи, Хўжайли транспорт касб-ҳунар коллежининг “Жасурлар” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

2 (1).jpg
17.jpg

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат) ЎзА