Жорий йилнинг 3 апрелида Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. 

Ўзгартиришларга кўра, энди юридик шахслар миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда нафақат ўзларининг фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган харажатларни, балки давлат божлари ва йиғимларни тўлашни ҳам амалга оширишлари мумкин. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълумот берилган.

 

ЎзА