Туз тоғини кўрганмисиз?

Қорақалпоғистоннинг шимоли-ғарбида чўзилиб ётган Устюрт платосидаги бундан 30 миллион йил аввал қуриб қолган Тэтис уммонининг туби бугун битмас-туганмас туз конига айланган.

Узунлиги 70 километр, эни 40 километр бўлган мазкур туз кони табиатнинг инсониятга инъом этган чексиз неъматидир. Борса келмас деб ном олган ушбу шўр кўлда йиғиладиган тузлар Устюрт муъжизаси сифатида талқин қилинадиган Қўнғирот сода заводининг асосий хом ашё базаси ҳисобланади.

Яқинда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари ходимлари Устюрт кенгликлари бўйлаб сайёҳат қилган эди.

Сиз қуйида ушбу медиатур давомида Борсакелмас туз конига бориб келган ЎзА фотомухбири Мақсет Хабибуллаевнинг ижод маҳсули билан танишасиз.

 

Анвар Насирлаев, ЎзА