"Реал" кимни танлайди?

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) ва Эден Азардан (“Челси”) каби тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ҳозирда  “Реал” клуби раҳбарияти икки футболчидан қай бирини танлашни ўйламоқда. Испания нашрлари “қироллик клуби” агар Азарни ўз сафиша қўшиб олса, Салоҳнинг жамоага керак бўлмаслигини таъкидлашмоқда.
Бундан аввал,  “Ливерпуль” жамоаси раҳбарлари Салоҳни ҳар қандай маблағ эвазига сотмаслигини айтиб ўтган.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА