Аргентина терма жамоаси энг ёмон рекордини учинчи маротаба такрорлади

Мадрид шаҳрида футбол бўйича ўтказилган Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинида 6:1 ҳисоби қайд этилди.

Мазкур мағлубиятдан сўнг Хорхе Сампаоли шогирдлари ўз тарихидаги энг ёмон натижани яна бир бор такрорлади.
Аргентина терма жамоаси илк маротаба 1958 йили  Чехословакияга, 2009 йили эса Боливияга 6:1 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА